8562.34 USD +26.60

9731.96 EUR +165.96

135.34 RUB +2.77

10908.4 GBP +161.92

21:52 / 04.06.2019 5386

Чекка ҳудудларда интернет хизмати яхшиланиши учун нималар қилиняпти? «Ўзбектелеком» раҳбарияти жавоб берди

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Телекоммуникация соҳасини ривожлантиришнинг долзарб масалалари» мавзусида «Ўзбектелеком» компанияси раҳбарияти ва журналистлар ўртасида очиқ мулоқот ташкил этилди. Тадбир давомида масъул шахслар чекка ҳудудларда интернет тезлигини яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида баёнот берди.

«Ўзбектелеком» компанияси сотиш ва хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Алишер Зуфаровнинг сўзларига кўра, интернет сифатини яхшилаш ва тезликни ошириш мақсадида биринчи навбатда чекка ҳудудларга оптик толали алоқа йўлларини ўтказишга эътибор қаратилмоқда.

«Чекка ҳудудларда иш бошлашни истовчи провайдерлар учун бир қатор имтиёзлар тақдим этамиз. Улар бориб иш бошласаю, аҳоли унинг хизматларидан фойдаланмаслиги мумкин. Шу боис, ўша ҳудуддаги бюджет ташкилотлари 10 йил давомида кафолатланган тарзда абонент тўловини тўлаб, унинг хизматларидан фойдаланиши белгиланган. Бунда провайдернинг қилган меҳнати оқланади. Шу билан бирга, провайдерларга белгиланган ягона тарифда (бу тариф миқдори мутассил равишда тушиб бормоқда) исталган ҳудудга интернетни етазиб бериш мажбуриятини ўз зиммамизга оламиз. Транспорт харажати ҳам компания зиммасида. Ўзимиз ҳам ҳудудларда филиалларимизни очиш борасида ишларни амалга оширамиз», - дейди Зуфаров. 

Шунингдек, маълум қилинишича, «Обод қишлоқ» давлат дастури доирасида узоқ ҳудудларда яшовчи аҳоли учун «Обод» тарифи жорий этилган. Мазкур тариф режасига мувофиқ, олис қишлоқ аҳолиси ишончли алоқа асосида арзон нархларда CDMA-450 стандартининг барча қулайликларидан фойдаланиши мумкин.

Top