8535.74 USD +17.06

9566 EUR -86.52

132.57 RUB +1.24

10746.5 GBP -101.19

15:24 / 04.06.2019 3474

Косонда болажонларга қувонч улашилди– фото

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Косон тумани марказидаги Амир Темур истироҳат боғида катта байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирга тумандаги 53 нафар чин етим ва 88 нафар имконияти чекланган  ҳамда 1850 нафар болажонлар жалб этилди. Уларга совғалар улашилди. Шунингдек, байрам муносабати билан ўтказилган марафонда 1200 нафар ёшлар иштирок этди.

Тадбир давомида болажонларга қўғирчоқ театрининг чиқишлари намойиш этилди.

Байрам муносабати билан ташкил этилган «Гуллар ва қушлар» ҳамда китоб сайли ўтказилди.

Байрам шукуҳи тумандаги мактабгача таълим муассасаларида ҳам давом этди. «Кўзмунчоқ» нодавлат мактабгача таълим муассасасида «Беғубор болалигим» акцияси ўтказилди. Ушбу акцияда нодавлат мактабгача таълим муассасасида тарбияланаётган 150 нафар болажонлар иштирокида рус, инглиз тилларида беллашувлар ташкил этилди.  

Шунингдек, байрам куни «Нартибаланд» ва«Шербек» маҳаллаларида янги уй боғчалари очилди.

 

Теглар

Top