8535.74 USD +17.06

9566 EUR -86.52

132.57 RUB +1.24

10746.5 GBP -101.19

13:10 / 04.06.2019 8299

Ўзбекистонда четга ишга кетмоқчи бўлган қанча фуқарога чипта харид қилишда ёрдам берилди?

Фото: РИА Новости / Павел Лисицын

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Қудбиев иштирокида “Ўзбекистонда меҳнат соҳасини янада такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар ва натижалар” мавзусига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, анжуманда Ўзбекистон меҳнат бозорини ислоҳ этиш бўйича сўнгги икки йил ичида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ахборот берилмоқда.

“Бир йил давомида чет элга ишга кетмоқчи бўлган 150 минг кишига чипталарни харид қилишда имтиёзлар ва ёрдам берилди. Бунинг натижасида темир йўл ёки авиачипталар қиймати 50 фоизгача арзонлашди. Бу ишда Ўзбекистон тижорат банклари ҳам фаол иштирок этмоқда”, - деди вазир Шерзод Қудбиев.

Бундан олдин, вазир Ўзбекистонда бандликнинг таркибий ҳолати яхши эмаслиги, 13,5 млн меҳнат қилаётган фуқародан атиги 40 фоизи расман ишлаши ҳақида маълум қилганди.

Top