8584.5 USD +6.14

9673.87 EUR +45.52

136.34 RUB +1.82

10793.3 GBP +50.61

20:51 / 15.06.2019 7854

Самарқандлик коллеж ўқувчилари коррупция ҳақида қандай фикрда?

Лоқайдлик, бефарқлик, порахўрлик, товламачилик, фирибгарлик, уруғ-аймоқчилик, иккиюзламачилик, таниш-билишчилик... Самарқандлик коллеж битирувчилари энг кўп ана шу иллатларга  қарши эканлиги ойдинлашди.

Самарқанд вилоятидаги касб-ҳунар коллежларида “Коррупция – адолат кушандаси” Республика иншолар танлови бўлиб ўтди. Танлов барча иштирокчиларнинг Ватан мадҳияси ижроси билан бошланди. Унда вилоятдаги 166 та касб-ҳунар коллежларидан 51828 нафар битирувчилар қатнашиб  фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Мазкур танлов касб-ҳунар таълими Марказининг 2019 йил 27 майдаги 269-сонли буйруғи асосида жорий йилнинг 15 июнь куни барча касб-ҳунар коллежлари 3-босқич ўқувчилари ўртасида “Биз ёшлар юртимизга хизмат қилишда виждонли, инсофли ва ҳалол бўлишимиз шарт!” шиори остида “Коррупция – адолат кушандаси” мавзусида тадбир ўтказилди.

Иншолар танлови ноанъанавий тарзда, коллежнинг  ҳовлиси,  фойеси, спорт зали, ошхонаси, фаоллар залларида ташкил этилди.

Танлов жараёнида Вилоят прокуратураси, Адлия, Миллий гвардия, Ички ишлар идоралари Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, туман(шаҳар) ҳокимлик раҳбарлари, Ёшлар иттифоқи, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Нуроний” жамғармаси, Ёзувчилар уюшмаси, Ёшлар иттифоқи, хотин-қизлар қўмиталари ҳамда Kun.uz, “Ўзбекистон 24”, Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси, “Зарафшон”, “Самаркандский вестник”, “Овози Самарқанд”, “Самарқанд”, “Улуғбек ворислари” каби оммавий ахборот воситаларининг жами 830 нафардан ортиқ вакиллари иштирок этишди.

Туман ва шаҳарлар Ёшлар иттифоқи ташкилотлари томонидан энг фаол иштирок этган ўқувчиларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Иншолар танлови бўйича олинган ёзма ишлар махсус пакетларда Самарқанд вилоят касб-ҳунар таълими бошқармаси томонидан қабул қилиб олинмоқда. Бошқарма ходимлари томонидан иншолар сони ва уларни туман (шаҳар) кесимида умумлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Амалга оширилган ишлар юзасидан якуний ишлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Касб-ҳунар таълими марказига тақдим этилади.

Битирувчиларнинг фикр-мулоҳазаларига ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ҳам қўшимча қилиб ўз муносабатини билдиришди.

Top