8584.5 USD +6.14

9673.87 EUR +45.52

136.34 RUB +1.82

10793.3 GBP +50.61

19:10 / 17.06.2019 4292

Франциялик миллиардер Sotheby’s аукцион уйини 3,7 млрд долларга сотиб олди

Фото: Panoramic / Zuma / ТАСС

Sotheby’s аукцион уйи тадбиркор Патрик Драига тегишли BidFair USA компаниясига сотилди. Sotheby's директорлар кенгаши маъқуллаган келишув шартларига кўра, компания уни 3,7 млрд долларга баҳолаган.

Sotheby's акционерлари компаниянинг ҳар бир акцияси учун 57 доллардан олишади, бу 14 июндаги нархлардан 60%га юқорироқдир. Шундай қилиб, 31 йил давомида жамоатчилик компанияси сифатида фаолият олиб борган Sotheby's яна хусусийлашди.

Sotheby’s — дунёдаги энг қадимий аукцион уйларидан бири. У 1744 йилда ташкил этилган бўлиб, қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган.

Патрик Драи Париждаги политехника мактабини битирган. Сўнгра телекоммуникациялар миллий мактабида таҳсил олган. У 2001 йилда Altice холдинг компаниясини ташкил этган ва Франция, Бельгия ҳамда Люксембургдаги кабель операторларини сотиб ола бошлаган. Бизнесмен 2009 йилда Исроилнинг Hot кабель операторини сотиб олган ва уни маҳаллий мобил алоқа оператори билан бирлаштирган. 

Top