Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ноёб спорт автомобили 10 миллион долларга баҳоланди
17:17 / 17.02.2017
4570

Буюк Британиянинг Sotheby’s кимошди савдо уйи Amelia Island оролида ўтказадиган савдоларида Ferrari 166 MM спорткарини савдо қўйишни режалаштирган. Sotheby’s ахборотномасида таъкидланишича, савдо 2017 йил 11 март куни АҚШнинг Флорида штати Амилия оролида бўлиб ўтади. 

Баркетт (эшикларсиз томи очиқ кузовли) услубидаги қизил рангга бўялган автомобиль 1950 йилда ишлаб чиқилган. Унинг бошланғич нархи 8-10 миллион доллар атрофида баҳоланмоқда. Унинг биринчи эгаси италиялик пойгачи Эудженио Кастеллотти (1930-1957) бўлган. Таклиф этилаётган қимматбаҳо ноёб буюм  — жами ишлаб чиқилган 32 автомобилнинг 27-сидир. Touring ательесининг Баркетт кузовида сериянинг 25 дона автомобили тайёрланган эди. Ferrari 166 MM икки марта Mille Miglia пойгасида қатнашган. 

Машинага оригинал 12 цилиндрли 140 от кучига эга, 2.0 литрли мотор ўрнатилган. Лот жуда ажойиб ҳолатда ва соз экани таъкидланган.  Савдо уйининг хабарига кўра, автомобиль фақат залдагилар ёки телефон орқали мурожаат қилган харидорларга сотилади. Интернет орқали таклифлар қабул қилинмайди. 


Улашинг
Top