8584.5 USD +6.14

9673.87 EUR +45.52

136.34 RUB +1.82

10793.3 GBP +50.61

01:54 / 18.06.2019 23872

АҚШ Эронга зарба беришни режалаштирмоқда – ОАВ

Фото: Reuters

АҚШ Эрон ядровий дастурининг объектларидан бирига чекланган зарба беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда БМТдаги дипломатларга иқтибос келтирган ҳолда Jerusalem Post нашри хабар берди. 

“Зарба салмоқли, бироқ аниқ мўлжал билан чекланган бўлади”, деб айтган манбалардан бири. Унинг айтишича, АҚШ президенти Дональд Трамп бу ғояни маъқулламаяпти, бироқ қарор қабул қилиш АҚШ давлат котиби Майк Помпеога тақдим қилинган, у эса Эронга зарба берилиши кераклигини таъкидламоқда.  

Маълум қилинишича, Оқ уйда Пентагон вакиллари, юқори лавозимли ҳарбий қўмондонлар ва Трамп маслаҳатчилари иштирокида 14 июндан бери музокаралар олиб борилмоқда. Бундан ташқари, Вашингтон Яқин Шарқдаги ҳарбий иштирокини кенгайтириб, у ерга кўпроқ аскар жўнатмоқчи.

14 июнда Трамп Эронни Уммон кўрфазида танкерларга ҳужум қилинишига алоқадорликда айблаган. Теҳрон воқеага алоқаси йўқлигини айтиб, Вашингтонни Эрон ва Япония ўртасидаги музокараларга путур етказишга ва Теҳронга қарши иқтисодий террорчиликни ниқоблашга уринишда айблаган.

Теглар

Top