8584.5 USD +6.14

9673.87 EUR +45.52

136.34 RUB +1.82

10793.3 GBP +50.61

08:00 / 18.06.2019 15072

UFC’нинг энг яхши жангчиси охирги жангига тайёрланмоқда

Фото: AFP/Getty Images

Америкалик аралаш яккакураш жангчиси (MMA) Даниэль Кормье Стипе Миочичга қарши иккинчи жанги у учун охиргиси бўлиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда TMZ Sports хабар берди.

40 ёшли жангчининг эслатишича, Миочичга қарши 2 мартда амалга ошмаган реванш жанги у учун MMA’даги охиргиси бўлиши керак эди. “Агар мен сўзимнинг устидан чиқсам, унда бу жангдан кейин тугатишим керак бўлади. Мен Миочич билан жангдан кейин бошқа уршишни ўйламаяпман ҳам. Шунчаки чиқиб, ўз ишимни қилмоқчиман”, деб айтган Кормье.

Кормье ва Миочич ўртасидаги 2-жанг Анахаймда (АҚШ) 17 августда бўлиб ўтади. 2018 йил июлда Кормье Миочични оғир вазнда UFC чемпиони унвони учун жангда мағлуб этган. Шу йилнинг ноябрида америкалик ҳамюрти Деррик Льюис билан жангда қўли баланд келиб, камарини яна ҳимоялаганди. Декабрда эса америкалик ярим оғир вазндаги унвонидан воз кечган, уни кейинроқ Жон Жонс Александр Густафссонга қарши жангда қўлга киритган.

Кормье айни вақтда UFC’нинг вазн тоифаларидан қатъий назар умумий рейтингида 1-ўринни эгалламоқда.

Top