8584.5 USD +6.14

9673.87 EUR +45.52

136.34 RUB +1.82

10793.3 GBP +50.61

07:30 / 18.06.2019 6413

Хитойда юз берган зилзилалар оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, 122 киши жароҳат  олди

17 июнь маҳаллий вақт билан соат 23.00да Хитойнинг жануби-ғарбидаги Сичуань провинциясида иккита ер силкиниши қайд этилди. Бунинг оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, 122 киши жабрланди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси хабар берди.

Дастлаб 6,0 магнитудали ер силкиниши Ибинь шаҳар округининг Чаннин уездида соат 22.55 да қайд қилинган, 40 дақиқадан кейин шу округнинг Гун уездида 5,1 магнитудали иккинчи ер силкиниши юз берган.

Ҳокимият маълумотларига кўра, Чаннин уездида 8 киши ҳалок бўлган ва 48 киши жароҳат олган, Гунда 3 киши ҳалок бўлиб, 71 киши жароҳатланган, Гао уездида яна 3 киши жарбланган.

Сичуань Хитойнинг сейсмик хавфли ҳудудларидан бири ҳисобланиб, бу ерда ер силкинишлар мунтазам юз бериб туради. 2008 йил майида бу ерда 8 магнитудали зилзила юз берган. Ўшанда 87 минг 150 киши ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган, 374 минг киши жароҳат олган, миллионлаб одамлар бошпанасиз қолган. Зилзиладан кўрилган зарар триллион юандан (150 млрд доллар) ошиб кетган.

Top