8584.5 USD +6.14

9673.87 EUR +45.52

136.34 RUB +1.82

10793.3 GBP +50.61

22:28 / 19.06.2019 5773

Ҳиндистоннинг энг йирик шаҳарларидан бири аҳолиси ичимлик сувисиз қолди

Ҳиндистоннинг аҳолиси сони бўйича 6-рақамли шаҳри – Ченнайда одамлар ичимлик сувисиз қолиб кетишди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди. 

Шаҳарни сув билан таъминлаган 4 та резервуар бўшаб қолган. Шу сабабли мактаблар, офислар ва ресторанлар ёпилмоқда. Бутун бир оилалар таом ва ичимликлар тайёрлаш учун кунига бор-йўғи 2 ёғлоғи сув билан чекланишига тўғри келмоқда.

Вазият Ҳиндистонда аномал иссиқлик авжига чиққани билан мураккаблашмоқда. Иссиқ ҳаво ёз бошидан бери бир неча ўнлаб одамлар ҳаётини олиб кетди. Ўтган ҳафта Деҳлида ҳаво ҳарорати 48 даражага етган, Ражастонда эса 50 даражадан ошиб кетган.

Харобалар аҳолиси сув топиш илинжида ўз уйларини тарк этмоқдалар.

Тамилнад штати раҳбари Эдаппади Паланисвами инқироз матбуотда бўрттириб юборилгани, сув муаммоси эса муссон ёмғирлар мавсуми бошланиши билан ҳал қилинишини айтган.

Аввалроқ Ҳиндистонда аномал иссиқликдан 70 дан кўпроқ киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди.

Top