8584.5 USD +6.14

9673.87 EUR +45.52

136.34 RUB +1.82

10793.3 GBP +50.61

14:20 / 20.06.2019 5152

Ўзбекистонлик курашчилар Осиё чемпионатининг биринчи кунида 12та медални қўлга киритишди

Айни кунларда Таиланднинг Паттайя шаҳрида кураш бўйича 20 ёшгача бўлганлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. 

19 июнь куни мусобақанинг биринчи кунида -81 кг, -90 кг, -100 кг ва 100 килограммдан юқори вазндаги ўғил болалар ҳамда -44 кг, -48 кг, -52 кг, -57 кг вазн тоифаларидаги қизлар ўртасида баҳслар ўтказилди.

«Қитъа биринчилигининг илк кунида вакилларимиз 12та (6та олтин ва 6та кумуш) медални қўл киритишди. Эътиборли жиҳати, биринчи кунги баҳсларда йигитларимиз барча вазн тоифаларида яққол устунлик билан биринчи ва иккинчи ўринларни банд этишди. Қизларимиздан эса Ирода Мамашева (-57 кг), Зарнигор Раҳмиддинова (-52 кг) олтин, Барно Маликова (-44 кг) ва Диллола Деҳқонбоева (-48 кг) кумуш медалга сазовор бўлишди», дейилади Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабарида

Қуйидаги Осиё чемпионатининг дастлабки натижалари билан танишиши мумкин: 

Ўғил болалар
-81 кг

1-ўрин: Умар Бозоров (Ўзбекистон)
2-ўрин: Эркин Қозоқов (Ўзбекистон)
3-ўрин: Чанг Чи-Фенг (Хитой Тайпеи)
3-ўрин: Буи Тҳеин Ҳоанг (Вьетнам)

- 90 кг
1-ўрин: Чаҳобиддин Ҳамроев (Ўзбекистон)
2-ўрин: Арнолд Нормўминов (Ўзбекистон)
3-ўрин:  Фан Куан-Ю (Хитой Тайпеи)
3-ўрин:  Сим Ҳёнгбин (Жанубий Корея)

-100 кг
1-ўрин: Рўзибой Нарзуллаев (Ўзбекистон)
2-ўрин: Эъзозбек Равшанов (Ўзбекистон)
3-ўрин: Ҳарш Ритолиа (Ҳиндистон)
3-ўрин:  Ким Жайемин (Жанубий Корея)

+100 кг
1-ўрин: Бекназар Тўрақулов (Ўзбекистон)
2-ўрин: Умиджон Идиев (Ўзбекистон)
3-ўрин: Янобабҳи Дҳананжайдн (Ҳиндистон)
3-ўрин: Пҳувадед Чармчурейе (Таиланд)

Қизлар
-44 кг
1-ўрин: Лахми Кумари (Ҳиндистон)
2-ўрин: Барно Маликова (Ўзбекистон)
3-ўрин: Чанида Кҳетрат (Таиланд)
3-ўрин:  Дамор Вишакҳа (Ҳиндистон)

-48 кг
1-ўрин: До Ту Ҳа (Вьетнам)
2-ўрин: Диллола Деҳқонбоева (Ўзбекистон)
3-ўрин: Ҳунг Тзу-Йи (Хитой Тайпеи)
3-ўрин: Буи Ти Минҳ Анҳ (Вьетнам)

-52 кг
1-ўрин: Зарнигор Раҳмиддинова (Ўзбекистон)
2-ўрин: Сунг Я-Тинг (Хитой Тайпеи)
3-ўрин: Ёнг Лиан (Хитой Тайпеи)
3-ўрин: Навмити (Ҳиндистон)

-57 кг
1-ўрин: Ирода Мамашева (Ўзбекистон)
2-ўрин: Вен Юн-Ҳуа (Хитой Тайпейи)
3-ўрин: Кристи Чарма (Непал)
3-ўрин: Канника Климали (Хитой Тайпеи)

Мусобақа давом этмоқда. 

Top