
Суперлигада 12-тур ўйинлари бошланди.
«Локомотив» Самарқандда «Динамо» меҳмони бўлди ва кутилмаганда 1:2 ҳисобида ютқазди. Мезбонлар таркибида Қадамбой Нурметов 2та гол урди. «Темирйўлчилар» бунга Темурхўжа Абдухолиқовнинг ягона голи билан жавоб қайтара олди холос.
Бу натижадан сўнг, «Локомотив» 24 очко билан 2-ўринда, «Динамо» эса 18 очко билан 4-ўринда бормоқда.
Суперлига, 12-тур
21 июнь, Самарқанд, «Динамо» стадиони
ДИНАМО (Самарқанд) – ЛОКОМОТИВ (Тошкент) 2:1
Голлар: Қадамбой Нурметов (61, 72) – Темурхўжа Абдухолиқов (64)