8584.5 USD +6.14

9673.87 EUR +45.52

136.34 RUB +1.82

10793.3 GBP +50.61

22:36 / 26.06.2019 10365

Хайрия натижаси: андижонлик аёл халқимизнинг сахийлигидан миннатдор

Оиламиз, рўзғоримиздан ошиниб кимгадир ёрдам қўлини чўзсак, йиқилиш арафасида бўлганларга ўзларини тиклашига мадад бўлсак, қувонамиз, қалбимиз ором олади.  

Баҳорнинг сўнгги ойида андижонлик бемор аёл Маъмура Юлдошева ҳақида ёзган эдик. Маъмура опа ҳақида тайёрлаган хайрия мақоламиздан сўнг, кўплаб инсонлар бу аёлга ёрдамга ошиқди. Унга кўпчилик қурби етганича ёрдам берди. Маъмура Юлдошева сафар олдидан бу ҳақида маълум қилди.

Видео: Youtube

Видео: Mover (tas-ix)

«Мен кўрмаган, танимаган инсонлар ёрдамлар қилишди. «Қўлимдан келгани дуо» деганларига ҳам хурсанд бўлдим. Чунки, дуода ҳам иш кўп. Бизда ҳақиқатан яхши одамлар кўп экан. Ҳиндистонга бориб, операция қилдириш ҳаёлимга келмасди, тўғриси. Фарзандларингиз юзингиздан ўтар экан. Ҳеч кимнинг фарзанди бировга қолмасин экан. Шу фикр қийнарди. Болаларим мактабдан келибоқ ҳол-аҳволимни сўрашарди. Овқатларни ҳам шу 10 яшар қизим қиларди. Энди Худо хоҳласа яхши бўлиб қолсам, овқатларни ўзим қиламан.

Борганимдан кейин аввал текширувдан ўтаман экан. Агар рози бўлсак, операция қилишар экан. Агар «оғриқларга чидайвераман» десак, операция ўрнига кимётерапиянинг кучлироқ турларидан оламиз экан. Борганимизда ўзлари кутиб олиб, ўзлари олиб юришар экан. Ёрдам берганларга катта раҳмат. Ҳозиргача одамлар телефон қилиб ҳол-аҳвол сўрашяпти. Дуо қилишларини сўраяпман» дейди Маъмура опа сафар олдидан.

Бир юртдошимизнинг дардига беэътибор бўлмаган азизлар! Бугун бу аёл даволаниш учун хорижга йўл олгани қилган эҳсонларингиз ўз жойига етиб борганининг бир исботидир. Энди соғайиб қайтиши учун кўлингизни дуога очинг. Дуоларингиз ижобат бўлса, не ажаб. Зеро, бу аёлнинг даволаниш учун жўнаб кетишига энг катта сабабчи айнан сизларсиз. 

Теглар

Top