8584.5 USD +6.14

9673.87 EUR +45.52

136.34 RUB +1.82

10793.3 GBP +50.61

11:47 / 29.06.2019 12209

 Трамп Туркиянинг С-400 сотиб олиши юзасидан Эрдўғанга хавотирини билдирди

Фото: Kevin Lamarque/Reuters

АҚШ президенти Дональд Трамп Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўғанга С-400 зенит ракета мажмуалари сотиб олиниши юзасидан хавотир билдирди ва НАТОни мустаҳкамлашга чақирди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.

"Президент Туркия томонидан Россиянинг С-400 зенит ракета мажмуалари сотиб олиниши юзасидан хавотирини билдирди ва Туркияни НАТО альянсини мустаҳкамлаш учун АҚШ билан мудофаа бўйича ҳамкорликка чақирди", - дейилади хабарда.

Аввалроқ АҚШ агар Туркия С-400 мажмуаларини сотиб оладиган бўлса, F-35 қирувчи самолётларини ололмаслигини билдирганди. 

Туркия эса АҚШнинг таҳдидларига қарамасдан С-400 сотиб олишини бир неча бор таъкидлади. Дастлабки зенит ракета мажмуалари Анқарага июль ойида етказиб берилади.

Top