9061 USD +179.00

10092.1 EUR +163.84

138.47 RUB +2.09

10926.7 GBP +151.91

22:20 / 07.07.2019 16642

Uzauto Motors 7 йилда қанча солиқ тўлаган ва сифат кўрсаткичлари қандай?

Uzauto Motors компанияси имтиёзларга эга бўлиши барча солиқ ва тўловлардан озод этилганини англатмайди. Компания бош директори в.б. Рустам Ражабов Асакадаги заводга ташкил этилган пресс-тур доирасида давлат бюджетига қанча солиқ тўлангани ва хайрия ишларига ҳам йирик маблағлар ажратилаётганини билдирди. 

«Биз халқимиз олдида ижтимоий масъулиятимиз борлигини ҳис қиламиз. Кўпчилик корхоналаримиз ҳеч нарса тўламайди, деган фикрда. Бироқ 2012-2018 йилларда давлат бюджетига 8,5 трлн сўм турли солиқлар тўланган. Имтиёзлар борлиги рост, бироқ биз ҳеч нарса тўламаслигимиз ҳақидаги фикрлар нотўғри.

Бундан ташқари, ижтимоий соҳада ҳам турли хайриялар ташкил этилади, ҳомийликлар қилинади. Хусусан, Ўзавтосаноат АЖ 391,2 млрд сўмни шу мақсадга йўналтирган бўлса, Uzauto Motors  234,8 млрд сўм маблағни хайрияга сарфлаган. Бу пуллар, уйларнинг томларини алмаштиришга, канализация тармоқлари, сув қувурлари, спорт мажмуалари қуриш ва бошқа ишларга йўналтирилган», - деди Рустам Ражабов.

У, шунингдек, автомобиллар сифат кўрсаткичига ҳам тўхталиб ўтди. Ражабовнинг айтишича, бугунги кунда Uzauto Motors 5 даражали BIQ сифат стандартининг 3-даражасида мустаҳкам жойлашган. 2019 йилда унинг 4-даражасини олиш устида иш олиб борилмоқда. Рустам Ражабовга кўра, мазкур стандартнинг 5-даражаси олинса, сифатсиз маҳсулот заводни умуман тарк этмаслигига эришилади. 

Top