9061 USD +179.00

10092.1 EUR +163.84

138.47 RUB +2.09

10926.7 GBP +151.91

12:11 / 08.08.2019 17703

Қандай банкноталарни айирбошлаш шохобчаси қабул қилмайди?

Фото: KUN.UZ

Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди, деб хабар бермоқда Norma.
 
Биринчидан, энди банк ва банк хизматлари офисида жойлашган валюта айирбошлаш шохобчасида иш ҳажмидан келиб чиқиб зарурият бўлганда ходимлар сони битта ходимгача камайтирилиши мумкин (стандарт – иккита ходим). У бир вақтнинг ўзида назоратчи ва кассир вазифасини бажаради.  Бу банк раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Илгари эса, аксинча, қўшимча ходимларни жалб қилиш имконияти ҳақида сўз юритиларди.
 
Иккинчидан, фақат тақдим этилган чет эл валютасининг ҳақиқийлиги ва муомалага яроқлилиги техник воситалар ёрдамида текширилгандан сўнг валюта айирбошлаш операциялари амалга оширилиши қатъий баён этилган.
 
Учинчидан, ҳақиқийлигига шубҳа туғилган нақд чет эл валютасини экспертиза қилиш учун воситачилик ҳақи ундириш тўғрисидаги талаб бекор қилинди.
 
Тўртинчидан, шикастланиш белгилари мавжуд бўлган банкноталар муомалага яроқли қонуний тўлов воситаси ҳисобланадиган белгилар аниқлаштирилди:

• сийқаланиш ва ифлосланиш даражаси банкнота тасвирини (шаклини) аниқлаш имконини бериши керак (сийқаланиш банкнотанинг ҳақиқийлигини аниқлашга халақит бермайдиган ва асосий белгиларидан бирининг 50%идан ортиғини тўсиб қўймаган ҳолатлар бундан мустасно);
• банкнотада диаметри 1 мм дан ошмаган ва иккитадан ортиқ тешиклар бўлса, улар банкнотанинг ҳақиқийлигини аниқлашга халақит бермайдиган ва асосий белгиларидан бирининг 50%идан ортиғини тўсиб қўймаган бўлиши керак.
 
Шикастланиш белгиланган меъёрлардан ошган тақдирда (56-банд) ҳам банкнота муомалага яроқсиз деб ҳисобланади.
 
Ҳужжат 6.08.2019 йилдан кучга кирди.

Теглар

Top