9061 USD +179.00

10092.1 EUR +163.84

138.47 RUB +2.09

10926.7 GBP +151.91

01:00 / 08.08.2019 6298

Xiaomi 100 мегапикселли фотокамерага эга смартфон тайёрламоқда

Xiaomi Future Image Technology Communication анжуманида Xiaomi компанияси Жанубий Кореянинг Samsung компанияси билан яқиндан ҳамкорлик қилаётганини маълум қилди. Таъкидланишича, бу иттифоқ Хитой компаниясига нафақат энг сифатли фотокамераларга эга смартфонлар ишлаб чиқаришни, балки бу фотокамералар қобилиятини 100 мегапикселгача оширишга ёрдам беради. 

Фото: Geeknetic

Ҳозирда смартфонлар учун рекорд суратга олиш қобилияти 48 Мп бўлиб, бундай сифатдаги фотокамераларга Xiaomi Redmi 7 Pro ва Xiaomi Mi A3 смартфонлари эга. Яқин орада Redmi Note 8 смартфони сотувга чиқарилиб, у асосий камеранинг 64 Мпли ISOCELL GW1 датчиги билан жиҳозланади. Якуний сурат 16 Мп сифатга эга бўлади, чунки бундай модулга суратга олишда 4 та пиксел бир пикселга айлантирилади.

Жорий йилда Xiaomi шунингдек 108 Мпли Samsung ISOCELL сенсорига эга Mi Mix 4 смартфонини тақдим қилади. Бундай камерага олинган суратлар 12030×9020 пиксел, тайёр расм эса 27 Мп сифатга эга бўлади. Компания вакилининг таъкидлашича, ушбу смартфон тақдимоти яқин орада бўлиб ўтади.

Top