11:46 / 17.10.2019
0
2885
Сув таъминоти корхоналари халқаро молиявий институтлар қарзларини ўз вақтида тўламаган
Фото: Shutterstock

Ўзбекистон сув таъминоти ва канализация корхоналари халқаро молиявий институтлар ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари қарзлари ва кредитларини ўз вақтида тўламаган. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг “Сув таъминоти ва канализация корхоналарининг молиявий аҳволини янада яхшилаш ва фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳасида айтилган.

Қуйидагилар:

2014-2015 йиллар учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети олдидаги ҳудудий “Сувоқава” ДУКлар томонидан тўлаб берилмаган қарздорликлар;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қайта кредитлаш келишувларига асосан вилоят “Сувоқава” ДУКлар томонидан ўз вақтида тўланмаган қарздорликлар учун ҳисобланган ва тўланмаган жарималар;

Қайта кредитлаш келишувларига асосан вилоят “Сувоқава” ДУКлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги маржасини Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ўтказилмаган қарздорликлар;

Ўзбекистон Республикасининг давлат ташқи қарзларини ўз вақтида тўлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2018 йил ва 2019 йилнинг 1-ярмида вилоят “Сувоқава” ДУКлар учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан тўлаб берилган қарздорликлар маъқулланади.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Молия вазирлиги мазкур қарорда назарда тутилган умидсиз қарздорликлар, ҳисобланган пенялар ҳамда тўлаб берилган маблағларни ҳисобдан чиқариш бўйича таклифларига розилик берилади.

2014-2015 йиллар учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети олдидаги ҳудудий “Сувоқава” ДУК томонидан тўлаб берилмаган қарздорликлар рўйхати

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қайта кредитлаш келишувларига асосан вилоят “Сувоқава” ДУКлар томонидан ўз вақтида тўланмаган қарздорликлар учун ҳисобланган ва тўланмаган жарималар рўйхати

Қайта кредитлаш келишувларига асосан вилоят “Сувоқава” ДУКлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги маржасини Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ўтказилмаган қарздорликлар рўйхати

Ўзбекистон Республикасининг давлат ташқи қарзларини ўз вақтида тўлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2018 йил ва 2019 йил 1-ярмида вилоят “Сувоқава” ДУКлар учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан тўлаб берилган қарздорликлар рўйхати

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top