18:26 / 31.10.2019
0
7773
Хайрия натижаси: Ҳиндистонга шифо илинжида кетган Шоҳрух мураккаб операцияни ўтказиб қайтди

Бир оз муддат олдин таҳририятимиз орқали «Бир ўғлимни шу дард сабаб тупроққа қўйдим. Иккинчисига чидай олмайман» – бахмаллик отанинг ҳасрати» сарлавҳали хайрия акцияси сайтимиз орқали эълон қилинган эди.

Мақолада бир ўғлини икки буйрак етишмовчилиги сабаб йўқотган, энди иккинчи ўғли ҳам бу касаллик билан хасталанган ота Бахтиёр Раҳмонқуловнинг яхши инсонлардан ёрдам сўраб мурожаат қилгани акс этган эди.

Хайрия акцияси эълон қилингач, кўплаб саховатпеша инсонлар беэътибор бўлишмади. Юртдошларимизнинг ёрдами билан керакли маблағ йиғилди. Шундан сўнг оила умид билан шифо илинжида Ҳиндистонга жўнаб кетган эди.

Бугун, 30 октябрь куни Бахтиёр Рахмонқулов ўғли ва турмуш ўртоғи билан фарзандининг оғир жарроҳлик амалиётини ўтказиб, юртимизга соғ-омон қайтиб келишди. Биз ҳам оилани кутиб олиш учун аэропорт томон шошдик. Уларнинг кўзларидаги қувончни кўриб севиндик, таассуротлари ҳақида суҳбатлашдик. Бахтиёр ака ёрдам берган, дуода бўлган барча юртдошларимизни узундан-узун дуо қилдилар.

Шу ўринда биз ҳам инсон тақдирига бефарқ бўлмаган азиз юртдошларимизга ўз миннатдорчилигимизни билдириб ўтамиз. Қилган эҳсонларингиз ўз даргоҳида қабул бўлиб, умрингизга умр, ризқингизга ризқ, хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик ато этсин. Бугун Аллоҳнинг марҳамати ва сизнинг ёрдамингиз сабаб – бир ўзбек боласи оёққа турмоқда, оиласига ва фарзандлари бағрига қайтмоқда. Яхшилик қилишдан чарчаманг, толманг, азиз юртдошлар!

Мавзу
Хайрия акцияси
KUN.UZ сайти ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш нияти билан қатор хайрия акцияларини ташкил этиб келмоқда.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top