21:49 / 01.11.2019
0
32735
Октябрь ойининг энг зўр смартфонлари

Бу тўпламда сизни Google'дан Pixel 4, Snapdragon 855+'ли энг арзон флагман Realme X2 Pro, ҳамёнбоп Xiaomi Redmi 8 ва бошда гаджетлар кутмоқда.

Pixel 4 ва Pixel 4 XL

Google’нинг янги флагманлари Pixel 4 ва Pixel 4 XL ички тарафи, қолаверса, дизайн жиҳатидан бир-бирига жуда ўхшаш, аммо уларнинг ҳажми турлича. Смартфонлар орқа панелидаги қўш камера, кўриниб турганидек, iPhone’га тақлид қилган ҳолатда қавариқ квадрат рамка ичига жойлаштирилган.

Pixel 4 ўз эгасини юз қиёфасидан таниб олиши мумкин, аммо Google бармоқ изи сканеридан воз кечишга қарор қилган. Смартфоннинг энг қизиқарли имконияти шундаки, унда ишораларни Soli сенсори датчиклари орқали таниб олиш хусусияти мавжуд. Фойдаланувчи экран олдида қўл узатмаларини амалга ошириш орқали мусиқаларни ўзгартириш, будильникни тўхтатиш ёки кириш қўнғироқлари сигналини ўчириш имконига эга. Ва албатта Pixel 4 корпуснинг ён томонга ўрнатилган тугмача босилганда Google Assistant’ни ишга тушириш қобилиятига эга.

Техник тавсифи

Дисплей: POLED, 5,7 дюйм, 2 280 × 1 080 пиксел Pixel 4’да; POLED, 6,3 дюйм, 3 040 × 1 440 пиксел Pixel 4 XL’да.
Процессор: Snapdragon 855.
Камера: асосий — 12,2 Mp (бош) + 16 Mp (телеобъектив); фронталь — 8 Mp + ToF 3D‑модуль.
Хотира: 6 GB тезкор, 64/128 GB ички.
Аккумулятор: 2 800 mA·s.
Операцион тизим: Android 10.

Pixel 4 уч хил рангда тақдим этилган: қора, оқ ва апельсин тусида. Pixel 4’нинг 64 GB’ли кичик модели 799 АҚШ доллари, катта 64 GB’ли варианти 899 АҚШ доллари нархида белгиланган.

Honor 20 Lite

Huawei компаниясининг ушбу смартфони ёшликни ёдга солади. Унда олиб қўйилувчи орқа панел, экран ости бармоқ изи сканери ва томчи кўринишидаги селфи-камера мавжуд.

Honor 20 Lite ўз эгасини юзидан танийди ва экран олдида 2 киши турганда ҳам уни аниқлай олади. Бундан ташқари, гаджет GPU Turbo 3.0 ўйин режасини қўллаб-қувватлайди. Яна бир ёқимли жиҳати шундаки, смартфон ўзида 3,5 миллиметр ўлчамдаги қулоқчин учун тирқишни сақлаб қолган.

Техник тавсифи

Дисплей: LTPS IPS LCD, 6,21 дюйм, 2 340 × 1 080 пиксел.
Процессор: Snapdragon 710.
Камера: асосий — 24 Mp (бош) + 8 Mp (ультра кенг бурчакли) + 2 Mp (чуқурлик датчиги); фронтал — 32 Mp.
Хотира: 4 GB тезкор, 128 GB ички, 256 GB'гача ҳажмдаги microSD карта учун қўшма ўрин.
Аккумулятор: 3 400 mA·s.
Тизим: Android 9.0 Pie (EMUI 9).

Huawei Nova 5z

Huawei Nova 5 моделлари қаторини тўлдирувчи ўрта синф ускунаси. Гаджет учун жуда арзон нарх белгиланган, аммо экраннинг чап томонида замонавий юмалоқ кесим остидаги фронтал камера, тўрт модулли асосий камера ва Kirin 810 процессори билан жиҳозланган.

Смартфоннинг четлари юмалоқланган орқа камераси тўртбурчак камера билан ўралган. Унинг остида бармоқ изи сканери бор. Гаджет тез қувватланиш функциясига эга, бу сизга батареяни ярим соат ичида тўлдиришга имкон беради. Балки, Huawei Nova 5z’нинг Европа версиясида NFC‑модули ҳам пайдо бўлар.

Техник тавсифи

Дисплей: LTPS IPS LCD, 6,26 дюйм, 2 340 × 1 080 пиксел.
Процессор: Kirin 810.
Камера: асосий — 48 Mp (бош) + 8 Mp (ультра кенг бурчакли) + 2 Mp (макрообъектив) + 2 Mp (чуқурлик датчиги); фронтал — 32 Mp.
Хотира: 6 GB тезкор, 64/128 GB ички, 256 GB’гача ҳажмдаги microSD карта учун қўшма ўрин.
Аккумулятор: 4 000 mA·s.
Тизим: Android 9.0 Pie (EMUI 9.1).

Смартфон баҳоси 1 599 юандан бошланади (тахминан 230 АҚШ доллари). Huawei Nova 5z уч хил кўринишда сотувда бўлади: қора, кўк ва яшил.

Meizu 16T

Мобил ўйин ишқибозлари учун Meizu’дан кучли процессор ва катта экранга эга ҳамёнбоп смартфон. Дизайни компаниянинг бошқа смартфонлари руҳида чекланган ва содда бўлиб, юқори ва пастки рамкалари ингичка, ортқча кесмалар йўқ.

16T ўз эгасини юзидан таниши мумкин, экран остида бармоқ изи сканери ҳам бор. Гаджетда стереодинамика, кучли вибромотор ва қулоқчинлар учун 3,5 миллиметрли аудио-тирқиш бор.

Техник тавсифи

Дисплей: Super AMOLED, 6,5 дюйм, 2 232 × 1 080 пиксел.
Процессор: Snapdragon 855.
Камера: асосий — 12 Mp (бош) + 8 Mp (ультра кенг бурчакли) + 5 Mp (чуқурлик ўлчови); фронтал — 16 Mp.
Хотира: 6/8 GB тезкор, 128/256 GB ички.
Аккумулятор: 4 500 mA·s.
Тизим: Android 9.0 Pie (Flyme 8).

Meizu 16T’нинг нархи 1 999 юандан (тахминан 285 АҚШ доллари) бошланади. Бу кучли смартфонга эгалик қилишни истамаган, шу билан бирга кўп пул сарфлаш фикридан йироқ бўлганлар эътиборини тортиши аниқ.

Xiaomi Redmi 8

Xiaomi’дан янги бюджет турига кирувчи смартфон аввалроқ тақдим этилган Redmi 8A моделига ўхшаш қилиб ишланган. У сўнггисидан қўшма камераси, бир мунча каттароқ хотираси ва орқа панелда бармоқ изи сканери мавжудлиги билан фарқ қилади.

Ускуна дисплейи Corning Gorilla Glass 5 шишаси билан қопланган, селфи‑камера томчи кўринишидаги кесимга жойлаштирилган. Корпус томчилардан ҳимоя қилувчи P2i қопламасига эга. 5 000 mA·s ҳажмли аккумулятор билан биргаликда кам қувватли аммо энергия тежовчи процессор яхшигина самарадорликни тақдим эта олади. Ижтимоий тармоқларда фаол бўлиш имкониятини бера оладиган телефон истагида бўлганлар учун қулай, аммо ўйин ишқибозларига бу смартфон тўғри келмайди.

Техник тавсифи

Дисплей: IPS LCD, 6,22 дюйм, 1 520 × 720 пиксел.
Процессор: Snapdragon 439.
Камера: асосий — 12 Mp (бош) + 2 Mp (чуқурлик датчиги); фронтал — 8 Mp.
Хотира: 3/4 GB тезкор, 32/64 GB ички,  512 GB’гача ҳажмдаги microSD карта учун тирқиш мавжуд.
Аккумулятор: 5 000 mA·s.
Тизим: Android 9.0 Pie (MIUI 9).

Realme X2 Pro

Бугунги кунда ушбу смартфон Snapdragon 855+ ва частотаси 90 Гц янгиланган OLED‑дисплейли энг арзон флагмандир. Унинг экрани HDR10+ стандартини қўллаб-қувватлайди ва Corning Gorilla Glass 5 шишаси билан қопланган, бармоқ изи сканери шундоқ экран остига жойлаштирилган, селфи‑камера эса томчи кўринишидаги кесимга ўрнатилган.

Гаджет 35 дақиқа ичида 100 фоиз қувват оладиган батарея, қулоқчин учун тирқиш ва NFC‑модулга эга. Смартфон камераси 4К видео олади ва сониясияга 960 кадр оладиган частотали slow‑motion’ни қўллаб-қувватлайди.

Техник тавсифи

Дисплей: Super AMOLED, 6,5 дюйм, 2 400 × 1 080 пиксел.
Процессор: Snapdragon 855+.
Камера: асосий — 64 Mp (бош) + 13 Mp (телеобъектив) + 8 Mp (ультра кенг бурчакли) + 2 Mp (чуқурлик датчиги); фронтал — 16 Mp.
Хотира: 6/8/12 GB тезкор, 64/128/256 GB ички.
Аккумулятор: 4 000 mA·s.
Тизим: Android 9.0 Pie (Android 10 (ColorOS 6.1)гача янгилана олади).

Realme X2 Pro’нинг нархи бу турдаги ускуна учун жуда арзон баҳода — 2 699 юандан (тахминан 383 АҚШ долларидан) бошланади. Таққослаш учун, ўхшаш хусусиятли OnePlus 7T флагманидан икки баробар арзон.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top