21:00 / 15.11.2019
0
3558
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги: «Мева-сабзавотлар тўлиқ қувват билан қайта ишланмаяпти»

Ўзбекистонда етиштирилаётган ҳосилнинг бор-йўғи 15 фоиздан кўпроғи мамлакатнинг ўзида қайта ишланмоқда.

Ўзбекистонда мева ва сабзавотларни қайта ишлашга мўлжалланган корхоналар умумий ҳосилнинг 40 фоизини қайта ишлаш қувватига эга. Аммо, шунга қарамай, улар тўлиқ қувватда ишламаяпти. Умумий ҳосилнинг фақатгина 15 фоиздан кўпроғи қайта ишланяпти.

Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Тешаев 15 ноябрь куни Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасининг навбатдаги мажлисида берган ҳисоботида маълум қилди.

«Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жаҳон бозорига экспорт қилиш учун потенциал юқори бўлса ҳам, мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаяпти. Бу президент бошчилигида бўлиб ўтган селекторда ҳам таъкидланган эди. Мева-сабзавот экспорти бўйича жаҳон бозорида Ўзбекистоннинг улуши 1 фоизга ҳам етмайди», ─ деган Тешаевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Вазир ўринбосарининг таъкидлашича, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти қийматини 2020 йилда 2,5 млрд доллар, кейинги 3 йилда 5 млрд доллар, 2030 йилга қадар эса 20 млрд долларга етказиш режалаштирилган.

Қўмита мажлисида маълум қилинишича, қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш концепциясига мувофиқ, фойдаланишдан чиққан жами 59,4 минг гектар ер (42,7 минг гектар суғориладиган экин ерлари, 16,7 минг гектар лалми ерлар) фойдаланишга қайтарилган.

Паст ҳосилли пахта ва ғалладан қисқарган, лалми ва адирлик майдонларида, яроқсиз боғ ва токзорлар ҳудудида 31,2 минг гектар интенсив боғлар, 24,1 минг гектар токзор, 568 гектар иссиқхона барпо этилган 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top