19:50 / 09.12.2019
0
121544
Мактаб ўқувчилари учун қишки таътил қачон бошланиши маълум қилинди

Умумий ўрта таълим мактабларида қишки таътил 2019 йилнинг 28 декабридан бошланиб, 2020 йилнинг 10 январь куни якунланади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатди.

«Мамлакатимиздаги умумий ўрта таълим мактабларида 2019-2020 ўқув йилининг иккинчи чораги ўз якунига етмоқда.

Умумий ўрта таълим мактабларида қишки таътил 2019 йилнинг 28 декабридан бошланиб, 2020 йилнинг 10 январь куни якунланади.

2020 йилнинг 11 январидан учинчи чоракнинг биринчи куни бошланади», дейилади вазирлик хабарида.

Бундан аввалроқ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасалари талабалари ва академик лицей ҳамда профессионал таълим муассасалари ўқувчиларига 2019-2020 ўқув йили қишки таътил даври 2019 йил 20 декабрдан 2020 йил 6 январгача этиб белгилангани тўғрисида маълум қилганди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top