01:16 / 06.02.2020
0
9878
Хитойдан ўзбекистонликларни қайтариш бўйича бошқа чартер рейс режалаштирилмаяпти

Коронавирус тарқалиши муносабати билан Хитойдаги ўзбекистонликларни ватанга олиб келиш бўйича белгиланган учта чартер рейснинг сўнггиси парвозга чиққан бўлиб, бир неча соатда Тошкент аэропортига қўниши кутиляпти.

Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси вакилининг Kun.uz`га маълум қилишича, ҳозирча мазкур учта рейсдан ташқари бошқа чартер парвозлар амалга оширилиши режалаштирилмаяпти.

Бундан олдин Пекин ва Ухандан амалга оширилган рейсларда жами 329 нафар ўзбекистонлик ватанга олиб келинган, шунингдек Қозоғистон томонининг сўрови асосида 5 нафар қўшни мамлакат фуқароси ҳам келтирилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Uzbekistan Airways авиакомпанияси 4 февралдан Хитойга мунтазам қатновларни вақтинча тўхтатган.

Мавзу
Хитой коронавируси
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top