23:14 / 20.02.2020
2
18800
Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг таклифига биноан, 19-20 февраль кунлари ташриф билан ушбу мамлакатда бўлди. 

Давлат раҳбарлари дастлаб тор доирада музокара ўтказди. Президентлар раислигида Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши натижалари тўғрисида қўшма баёнот, шунингдек, иқтисодиёт, савдо, технологиялар соҳасига оид ҳужжатлар имзоланди.

Ташрифнинг иккинчи кунида Шавкат Мирзиёев Туркиянинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Туркия Президенти ҳузуридаги Халқ кутубхонасининг очилиш маросимида иштирок этиб, рафиқаси Зироат Мирзиёева билан янги кутубхонанинг биринчи фахрий меҳмонлари бўлди.

Шу тариқа давлат раҳбарининг Туркияга ташрифи якунланди. Президентни «Эсонбуға» аэропортида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған кузатиб қўйди.

UPD. Президент матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон раҳбари 20 февраль кечаси Тошкентга етиб келди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top