12:34 / 25.02.2020
0
2874
Онлайн аукцион орқали 3,1 млрд сўмлик авторақамлар сотилди

Онлайн аукцион орқали 732 та автомобиль рақамлари сотилди. Унинг умумий суммаси 3,1 млрд сўмни ташкил қилди

Фото: KUN.UZ

2020 йилнинг 17-23 февраль кунлари “ЎзРТХБ” АЖда 1,1 трлн сўмлик битимлар тузилди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 6 фоизга кўп.

Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 22 фоизга ўсиб, 493,5 млрд сўмни ташкил этди.

Биржа савдоларининг ҳажми 945,5 млрд сўмдан 998,4 млрд сўмгача ошди. Валюта савдо майдончаси орқали сотилган товарларнинг қиймати 1,1 млн. АҚШ долларни ташкил этди. Экспорт таркибида полимер маҳсулотларининг улуши 71 фоиз, пахта толаси 7 фоиз ва бошқа маҳсулотларнинг улуши 22 фоизни эгаллади.

Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми 52,7 млрд сўмни ташкил этди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 2 фоизга кўпдир.

Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича xarid.uz махсус ахборот порталида тузилган битимларнинг ҳажми 72,2 млрд сўмни ташкил этиб, 15 фоизга ўсди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 16 фоизга ўсиб, 18,0 млрд сўмни ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 732 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 3,1 млрд сўмни ташкил қилди. Савдолар натижасида битимларнинг 17,5 фоиз биринчи тоифадаги авторақамларга, 45,1 фоиз иккинчи ва 37,4 фоиз учинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top