20:49 / 03.03.2020
0
9170
Ўзбекистоннинг МДҲ давлатларидаги консулхоналарида хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш бошланди

1 мартдан бошлаб МДҲ давлатларида яшаётган ва консуллик рўйхатида турган Ўзбекистон фуқаролари республиканинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларида хорижга чиқиш паспортини расмийлаштиришлари мумкин.

1 мартдан бошлаб МДҲ мамлакатларида истиқомат қилувчи ва консуллик рўйхатида турган Ўзбекистон фуқаролари ушбу мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларида хорижга чиқиш учун биометрик паспорт олишлари мумкин. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

«Шу ўринда республика фуқаролари хорижга чиқиш учун биометрик паспортни олиш ва қабулга ёзилиш (биографик маълумотлар ва биометрик параметрларни топшириш мақсадида) учун consulate.mfa.uz веб-портали орқали электрон ариза тўлдиришлари мумкин. 

Шунингдек, вазирлик томонидан чет эл мамлакатларида паспорт расмийлаштириш тизимини босқичма-босқич татбиқ этиш устида иш олиб борилмоқда ва унинг натижалари тўғрисида ватандошлар ўз вақтида хабардор қилинади. 

Бундан ташқари, 1 мартдан бошлаб consulate.mfa.uz веб-порталида консуллик рўйхатига олиш интерактив тизими жорий этилган бўлиб, буни фуқаролар масофадан туриб Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига шахсан келмасдан амалга ошириш мумкин», дейилади Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top