12:20 / 06.03.2020
1
24964
Мактабларда коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли 15 мартдан таътил эълон қилиниши ҳақидаги маълумот нотўғри - ХТВ

Ўқувчилар 21 март кунидан навбатдаги таътилга чиқади. Таътил етти кун давом этади

Фото: KUN.UZ

Ижтимоий тармоқларда мактабларда коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли 15 март кунидан бошлаб таътил эълон қилиниши ҳақида маълумот тарқалди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги мазкур тарқатилган маълумот нотўғрилигини маълум қилди. Ўқувчилар ўтган йилларида бўлганидек, 21 март кунидан навбатдаги таътилга чиқади. Таътил етти кун давом этади.

Таъкидланишича, Халқ таълими вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги билан мунтазам алоқада.

“Шу билан бирга, Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги мактабларда коронавирус тарқалишини олдини олишга қаратилган чора тадбирларни кучайтириш бўйича қўшма қарор қабул қилган.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорликда коронавирус инфекциясини олдини олиш борасидаги тавсияларини постерлар шаклида чоп этди ва улар мактабларга тарқатилди.

Халқ таълими вазирлиги зарурият туғилганда вазият ривожланиши ҳақидаги маълумотларни эълон қилиб боради”, - дейилади ХТВ хабарида.

Бундан олдин, Ўзбекистондаги барча боғчаларда ва таълим муассасаларида коронавирусга қарши чоралар кучайтирилиши хабар қилинганди.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top