22:26 / 12.03.2020
2875
Европанинг яна бир чемпионати коронавирус туфайли тўхтатилди
Фото: Alamy

Нидерландия Эредивизининг барча ўйинлари коронавирус туфайли номаълум муддатга қолдирилди. Бу ҳақда чемпионат расмий сайти хабар берган.

«Мамлакат ҳукуматининг қарорига кўра, барча оммавий спорт тадбирлари, шу жумладан Нидерландия чемпионати ўйинлари ҳам тўхтатилди» - дейилади хабарда.

Маълумот учун, Нидерландияда 100 кишидан ортиқ барча оммавий маросим ва тадбирлар ўтказиш бекор қилинган. Ҳозирга келиб мамлакатда 503 кишида коронавирус аниқланиб, 5 киши вафот этган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top