16:40 / 17.03.2020
8345
«E-IJRO AUKSION»: Бизнес учун ер участкаларини онлайн-аукционда олган шахс сарсон бўлмайди

2018 йилдан буён республика бўйича қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкалари тадбиркорлик ва уй-жой қуриш учун фақат «E-IJRO AUKSION» савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион орқали берилмоқда.

Ҳозирда e-auksion.uz савдо майдончасида Тошкент, Фарғона, Қашқадарё, Сирдарё, Бухоро, Хоразм, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларидан 150 дан ортиқ ер участкалари тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун онлайн-аукционга чиқарилган.

Ўрнатилган тартибга кўра тадбиркорлик учун ер участкаларини беришда қуйидаги қулайликлар яратилди:

  • жисмоний ва юридик шахслар аниқ инвестиция мажбуриятлари билан бирга ер участкасини онлайн-аукционга жойлаштириш бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқига эга;
  • харидор ер участкасини аукционда олганидан сўнг қурилиш талабалари, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича ҳужжатларни тайёрлаш учун сарсон бўлмайди, барча техник шартлар аукционга қадар тасдиқланади;
  • ер майдони аукцион ғолибига берилган баённома орқали туман ёки шаҳар ҳудудий кадастр бўлимларида расмийлаштирилади, бунда аввалгидек ҳоким қарорини чиқариш талаб этилмайди;
  • ер эгаси мазкур ер участкасида қуришга рухсат берилган ва тақиқлаган объектлар рўйхатидан ўзи истаган йўналишни танлаган ҳолда тадбиркорликни йўлга қўйиши мумкин.

Тадбиркорлик учун ер участкалари билан танишиш ҳамда сотиб олиш учун e-auksion.uz савдо майдончасига ташриф буюринг, рўйхатдан ўтинг ва ариза топширинг.

e-auksion.uz савдо майдончасида ўтказиладиган онлайн-савдоларда иштирок этишда қуйидаги видеоқўлланмаларни тавсия этамиз:

1. e-auksion.uz сайтида рўйхатдан ўтиш ва ҳисобварақни тўлдириш

Youtube: youtube.com/watch?v=a-GMKak8Tt0

Tas-ix: mover.uz/watch/98lXMGWm

2. e-auksion.uz сайтида лотга ариза бериш ва аукционда иштирок этиш

Youtube: youtube.com/watch?v=YBA1NpmYA0M

Tas-ix: mover.uz/watch/jeKYMGWm

«Электрон онлайн-аукционларни
ташкил этиш маркази» ДУК PR-хизмати

Top