19:46 / 23.03.2020
12639
Ангела Меркель коронавирусга тест топширди

Германия канцлери Ангела Меркель коронавирусга чалинган шифокор билан алоқада бўлгандан кейин коронавирусга тест топширди ва унинг натижаларини кутмоқда.

Фото: Getty Images

Бу ҳақда Германия вазирлар маҳкамаси расмий вакили Штеффен Зайберт маълум қилди.

Меркель унга 20 март куни пневмококкдан эмдори киритган шифокор коронавирусга чалинганидан хабар топгач карантинга кетишга қарор қилганди.

“Канцлер ўзини яхши ҳис қилмоқда, у бугун видеоанжуман режимида ҳукумат йиғилишида иштирок этди ҳамда коронавирусга тест топширди. Биз тестнинг натижасини кутмоқдамиз ва кейинги воқеаларни кузатамиз”, деб айтган Зайберт.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top