02:11 / 29.03.2020
64889
Коронавирусдан қутулиб, кундалик ҳаётга қайтаётган Уҳан — фоторепортаж

SARS-CoV-2 коронавируси тарқалишни бошлаган Хитойнинг Уҳан шаҳрида 19 мартдан бошлаб вирусни янги юқтириш ҳолати бирорта ҳам қайд этилмаяпти.

8 апрель куни Уҳанда карантин бекор қилинади: кириш-чиқиш очилади, бироқ таълим муассасалари аввалгидек ёпиқлигича қолади. Кундалик ҳаётга қайтаётган Уҳан ҳақида РБК фотогалерея эълон қилди.

Фото: Cai Yang / Xinhua via AP

Уҳанга кириш ва чиқиш учун рухсат кутаётган автомобиллар. 24 март куни Ҳубей провинцияси ҳокимияти тиббий текширувдан ўтган инсонларга икки ой ичида илк марта шаҳарни тарк этишга рухсат беришди. Уҳанда транспорт чекловлари 8 апрелда бекор қилинади.

Фото: Getty Images

Dongfeng Fengshen автомобиль заводи ходимлари тушлик вақти. Dongfeng Passenger Vehicle Company профилактика ва эпидемияга қарши курашиш қоидаларига мувофиқ, ишлаб чиқаришни тиклади. Уҳан яқинда авто ишлаб чиқарувчилар ва эҳтиёт қисм етказиб берувчиларга ишни бошлашга рухсат берди.

Фото: Cai Yang / imago images / Xinhua / ТАСС

25 март куни Уҳанда автобус қатнови қисман тикланди. Йўловчилар маска таққан бўлишлари, автобус ва метроларга ўтиришдан аввал ҳароратларини ўлчатишлари керак.

Фото: China Daily via Reuters

Уҳан кўчаларидаги ишчилар

Фото: Zuma / ТАСС

Шаҳар савдо бюроси дўконларга ишни бошлашга рухсат берди. Ҳар бир оила дўконга бир кишини жўнатиши мумкин, харидорнинг дўкон айланишга сарфлаган вақти 2 соатдан ошмаслиги керак.

Фото: Xiong Q / Xinhua / Global Look Press

Уҳандаги кўприк қурилиши ҳам қайта тикланди.

Фото: Xiao Yijiu / Xinhua via AP

Метро иш бошлашга тайёрланмоқда.

Фото: Getty Images

Swire Coca-Cola Beverages Hubei Limited компанияси ишлаб чиқариш линияси ходими. 15 март куни маҳаллий ҳокимият компанияга иш бошлашга рухсат берди.

Фото: Chen Yehua / Xinhua / Global Look Press

Ишчилар ва тиббиёт ходимлари Гуангдонг привинциясидан келган ва уйига қайтаётган врачлар билан хайрлашмоқда. 

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top