23:32 / 04.04.2020
37235
«Ижтимоий ёрдам: кимга, қандай ва қаерда?» – Энг кўп берилаётган саволларга жавоблар
Республика махсус комиссияси қарорига кўра  1 апрелдан жорий қилинган янги карантин чоралари доирасида якка тартибдаги хайрия акциялари вақтинча тўхтатилган эди.
Бундан мақсад коронавирус пандемияси тарқалиши шароитида кекса ёшдаги фуқароларни эҳтиётлаш ҳисобланади.
Янги тартиб бўйича эҳтиёжманд кишиларга хайрия ёрдамларини манзилли тарзда етказиш тадбирлари эндиликда марказлашган тартибда ташкил қилинади.
Бу вазифани эса Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги қошида ташкил қилинган Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази амалга оширмоқда.
Хўш, биз нега бу тартибга яна қайта мурожаат қиляпмиз? Гап шундаки, бир неча кундан буён Kun.uz сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига ижтимоий ёрдамни олиш ва унинг шартлари борасида кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.
Сайт мухбири етиб келаётган саволларни таҳлил қилган ҳолда улар орасида энг кўп берилаётганлари бўйича Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева билан блиц-интервью ташкил қилди.
Ушбу суҳбат орқали сиз ижтимоий ёрдамни олиш шартлари борасида энг керакли маълумотлар билан танишасиз.

 Савол: Ижтимоий ёрдам олиш учун қаерга мурожаат қилиш керак?

 Жавоб: 11-97 рақами орқали Маълумот марказига мурожаат қилишингиз мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан мурожаат қилувчилар Марказнинг ҳудудий Маълумот марказлари билан тўғридан-тўғри боғлаб берилади. Шунингдек, ҳудудий бошқармаларнинг тегишли рақамлари ҳам ишлаб турибди.

 Савол: Ижтимоий ёрдам кимларга берилади?

 Жавоб: Ижтимоий ёрдам маҳсулотлари маҳаллалардаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, кексалар ва нуронийлар, доимий иш билан банд бўлмаган аҳоли вакиллари, шунингдек, карантин туфайли кунлик ишга чиқа олмаётган фуқароларнинг оилаларига етказиб берилади.

 Савол: Маълумот марказига боғланганда қандай маълумотлар керак бўлади?

 Жавоб: Эҳтиёжманднинг фамилияси, исми, маҳалла номи ҳамда телефон рақамлари (ушбу маълумотлар ариза қабул қилиш учун керак бўлади)

Савол: Маълумот маркази билан куннинг қайси пайтида боғланиш мумкин?

 Жавоб: Маълумот марказига (1197 қисқа рақами) ҳар куни 9:00дан 17:00га қадар мурожаат қилиш мумкин.

 Савол: Ёрдамни пул кўринишида ҳам олса бўладими?

 Жавоб: Йўқ.

 

 Савол: Ижтимоий ёрдам қанча муддат учун берилади ва уни қайта олиш мумкинми?

 Жавоб: Бу тизимнинг биринчи ўриндаги вазифаси ёрдамга муҳтож оилани аниқ топиш. Марказларга учта йўналишда ахборот келади.

 Биринчи йўналиш – биз ташкил қилган Маълумот маркази рақами – 1197 орқали.

 Иккинчи йўналиш – жойлардаги ҳақиқий аҳволни яхши биладиган маҳалла фаолларининг ҳақиқий, шаффоф маълумотлари.

 Учинчи йўналиш – жойларга чиқаётган волонтёрлар маълумотлари. Шулар асосида рўйхат шакллантирилади. Рўйхат бўйича олиш мумкин. Ижтимоий ёрдам пакетидаги маҳсулотлар 4-5 кишилик оила учун 10 кунга етиши ҳисобланган.

 Савол: Ижтимоий ёрдам олиш учун дори-дармон воситаларини ҳам буюртма бериш мумкинми?

 Жавоб: Бу борада бизга ҳам кўплаб сўровлар бўлмоқда. Шундан келиб чиқиб, бунинг ҳам ечим йўллари белгилаб олинган.

Унга кўра, хайрия акциясига «Соғлом авлод учун» фонди вакиллари ҳам таклиф қилинган.

Хайрия акцияси давомида шу каби фондлар ёрдами катта бўляпти.

Биз ҳозирда «Соғлом авлод учун» фонднинг жуда катта миқдордаги дори-дармонларидан (рецептсиз бериладиган дорилар) фойдаланяпмиз. Бундан ташқари, бизга Дори-дармон ташкилоти ҳам ҳомий сифатида катта ёрдам бермоқда.

 Савол: Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда туриб ушбу ёрдамни олиш учун қандай мурожаат қилса бўлади?

 Жавоб: Бу Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Тошкент шаҳри ва вилоятлар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаларининг «Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари» телефон рақамлари.

Фуқаролар ушбу рақамлар орқали хайрия маблағлари масаласида биз билан боғланишлари мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси
(91) 395-91-91
(61) 222-00-94
(61) 222-02-44
(61) 222-05-24
(61) 222-13-08

Андижон вилояти
(93) 910-10-99
(91) 485-97-47
(97) 998-23-11
(98) 190-92-82
(91) 610-81-84

Бухоро вилояти
(93) 685-01-38
(91) 244-90-74
(94) 247-84-84
(91) 409-52-52
(99) 706-97-99

Жиззах вилояти
90-311-37-00
99-550-03-59
93-300-80-04
90-516-37-81
97-438-27-27
93-309-58-40
93-308-14-45

Навоий вилояти
(91) 335-18-81
(90) 501-76-68
(91) 330-16-97
(91) 339-72-52
(90) 731-47-33

Наманган вилояти
(69) 227-17-94
(69) 227-17-94
(69) 227-17-25
(69) 227-17-26
(69) 227-17-31

Самарқанд вилояти
(90) 602-77-27
(98) 888-18-91
(93) 223-90-84
(93) 349-67-49
(94) 271-60-26

Сирдарё вилояти
(99) 606-97-44
(99) 472-12-34
(99) 474-33-43
(99) 441-13-12
(97) 277-91-81

Сурхандарё вилояти
(93) 220-82-88
(93) 791-77-91
(93) 760-64-64
(93) 796-12-56
(94) 463-16-63

Тошкент вилояти
(99) 825 82 95
(99) 693 07 77
(93) 919 99 09
(90) 979 21 17
(93) 590 19 55
(90) 946 32 30

Фарғона вилояти
(91) 663-54-58
(73) 244-05-10
(90) 230-60-83
(94) 133-28-22
(91) 282-31-40
(94) 132-32-83

Хоразм вилояти
(93) 745 14 33
(99) 966 99 01
(94) 318 96 24
(90) 579 96 27
(94) 232 67 55

Қашқадарё вилояти
(75) 221 39 59
(93) 424 05 06
(75) 221 11 05
(93) 709 60 90
(75) 221 20 65
(91) 227 72 79
(97) 290 04 09
(99) 665 11 26

Тошкент шаҳри
(90) 943-90-99
(94) 645-82-95
(90) 900-63-46
(94) 635-83-93
(90) 997-21-35

– Берган маълумотларингиз учун раҳмат.

Илёс Сафаров суҳбатлашди.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top