22:56 / 05.04.2020
37809
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 300дан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 12 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.

«Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 310 нафарни ташкил этмоқда. Охирги тасдиқланганларнинг барчаси стационар шароитида карантинга олинган фуқаролар орасидан аниқланган. Ушбу касалликдан бутунлай соғайганлар сони эса 30 нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Ўзбекистонда дастлабки бемор бундан 3 ҳафта олдин – 15 март куни аниқланган эди. 4-5 апрель кунлари жами 83та янги ҳолат қайд этилди.

Бугун, 5 апрель куни яна беш киши соғайиб, жами тузалганлар сони 30 кишига етди. Беморларнинг икки нафари вафот этган.

Аввалроқ 7 бемор оғир аҳволда экани, улардан бири ўта оғир аҳволдалиги маълум қилинган эди.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top