00:08 / 06.04.2020
107479
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланганлар сони 342 нафарга етди

Сўнгги 2 кунда 115та янги ҳолат аниқланди.

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар сони 32 нафарга ошиб, 342 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, охирги тасдиқланганларнинг барчаси стационар шароитида карантинга олинган фуқаролар орасидан аниқланган.

Ўзбекистонда дастлабки бемор бундан 3 ҳафта олдин – 15 март куни қайд этилган эди. 4-5 апрель кунлари зарарланиш ҳолатлари сони 33 фоизга ошди – жами 115та янги ҳолат маълум бўлди.

Шу билан бирга, 5 апрель куни яна беш киши соғайиб, жами тузалганлар сони 30 кишига етди. Беморларнинг 2 нафари вафот этган.

Аввалроқ 7 бемор оғир аҳволда экани, улардан бири ўта оғир аҳволдалиги маълум қилинган эди.

  • Тошкент вақти билан 6 апрелга ўтар кечаси ҳолатига кўра, дунёда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 1 млн 260 мингга яқинлашмоқда, улардан 260 мингга яқини тузалди. Вирус 68 мингдан ортиқ кишини ҳаётдан олиб кетди. 
  • Беморларнинг 330 мингдан ортиғи АҚШда – 17 мингга яқиш киши соғайган, 9,5 мингга яқин ўлим қайд этилди. Испанияда 130 минг аҳоли вирус юқтириб олди, улардан 38 минг киши тузалиб, 12 мингдан ортиғи вафот этди. Италияда 129 мингга яқин беморнинг 21 мингдан ортиғи соғайди, қурбонлар сони 15 мингдан зиёд. 
  • Россияда – жами ҳолатлар 5389та (355 киши соғайди, 45 киши вафот этди). Қозоғистонда – жами ҳолатлар 584та (42 киши соғайди, 6 киши вафот этди). Қирғизистонда – жами ҳолатлар 147та (9 киши соғайди, 1 киши вафот этди). Афғонистонда – жами ҳолатлар 349та (15 киши соғайди, 7 киши вафот этди).

Дунё миқёсида вирус юқтириб олганларнинг ўртача 5,4 фоизи вафот этмоқда. 

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top