10:02 / 06.04.2020
124551
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 400га яқинлашди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 48 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.

«Шу соатгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 390 нафарни ташкил этмоқда.

Ушбу касалликдан бутунлай соғайганлар сони 30 нафарни ташкил этмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Ўзбекистонда дастлабки бемор бундан 3 ҳафта олдин – 15 март куни аниқланган эди. 5-6 апрель кунлари жами 124та янги ҳолат қайд этилди.

5 апрель куни яна беш киши соғайиб, жами тузалганлар сони 30 кишига етди. Беморларнинг икки нафари вафот этган.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top