10:01 / 07.04.2020
79851
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 472тага етди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 15 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 7 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 472 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Ўзбекистонда дастлабки бемор бундан 3 ҳафта олдин – 15 март куни аниқланган эди. Апрель ойида беморлар сони сезиларли даражада кўпая бошлади, 6 апрель куни жами 115 кишида касаллик аниқланди.

Шу вақтгача беморларнинг 30 нафари соғайган, 2 киши вафот этган.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top