23:35 / 07.04.2020
24242
Трамп ЖССТни танқид қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти АҚШда коронавирус эпидемиясининг олдини олиш учун оз иш қилгани ва Хитойдаги вазиятга жуда кўп вақт ажратганини айтди.  

Фото: Reuters

У бу ҳақда твиттерда ёзди.

“ЖССТ барчасини уддалай олмади. Номаълум сабабга кўра асосан АҚШ томонидан молиялаштирилувчи ташкилот барча эътиборини Хитойга қаратди. Биз бу масалани батафсил ўрганиб чиқамиз”, деб айтган Трамп.

“Яхшиямки, мен бошидан уларнинг Хитой билан чегарамизни очиқ ушлашимиз кераклиги ҳақидаги тавсиясини рад этдим. Нима учун улар бизга бундай зарарли тавсия беришди?”, деб ёзган АҚШ президенти.

Трампнинг бу далиллари Wall Street Journal нашридаги мақолада ҳам келтирилган. Нашрда ЖССТ Хитой ҳукумати измида юриб, коронавирус пандемиясини эълон қилишни чўзгани айтилган.

Трамп коронавирус хавфини етарлича баҳоламагани сабабли бир неча бор танқидга учраган. Politico нашрининг ёзишича, февралдаёқ мутахассислар Трампни коронавирус авж олиши олдини олиш учун ортга суриб бўлмайдиган чоралар кўришга чақиришган, бироқ АҚШ президенти “барчаси унинг назоратида эканини” айтиб келган. Кейинроқ эса Трамп барчасига коронавирусдан ўлим даражаси нотўғри баҳолаган ЖССТ айбдорлигини, унинг ўзи эса юз бераётган воқеаларнинг жиддийлигини бошидан англаганини таъкидлай бошлаган. 

АҚШда коронавирусдан касалланганлар ва ўлимлар сони жадал кўпайиб бормоқда. Ҳозирда мамлакатда коронавирусдан касалланганлар сони 400 мингга яқинлашиб қолди, вирус қурбонлари сони эса 24,5 мингни ташкил қилмоқда.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top