10:01 / 09.04.2020
60656
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 555тага етди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 9 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 9 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 555 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Ўзбекистонда дастлабки бемор 15 март куни аниқланган эди. Апрель ойида беморлар сони сезиларли даражада кўпая бошлади.

Шу вақтгача беморларнинг 30 нафари соғайган, 3 киши вафот этган.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top