22:45 / 10.04.2020
30384
Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 641тага етди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 17 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 10 апрель соат 22:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 641 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Ўзбекистонда дастлабки бемор 15 март куни аниқланган эди. Апрель ойида беморлар сони сезиларли даражада кўпая бошлади.

Шу вақтгача беморларнинг 42 нафари соғайган, 3 киши вафот этган.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top