19:20 / 13.04.2020
50836
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 900дан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 38 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 13 апрель соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 934 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш билан боғлиқ илк ҳолат 15 март куни қайд этилганди.

Шу вақтгача 85 киши касалликдан соғайди, 4 киши вафот этди.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top