22:45 / 15.04.2020
50154
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 1300дан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 27 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 15 апрель соат 22:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1302 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 мартда аниқланган эди. Апрель ойида касалланганлар сони кескин ўса бошлади. 11-12 апрель кунлари 98тадан, 13 апрель куни 133та янги ҳолат тасдиқланди. 14 апрель куни эса беморлар сонининг кунлик ўсиши бўйича рекорд натижа қайд этилди - 167та янги ҳолат.

15 апрель куни беморлар сони 137 нафарга ошди.

Шу вақтгача 107 киши касалликдан соғайди, 4 киши вафот этди.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top