15:54 / 16.04.2020
27031
Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 128 нафарга етди

Хоразм вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган коронавирус бемори тузалди. У Россиядан 22 март куни қайтган ва карантинга олинган бўлган. Ўзбекистонда коронавирусдан тузалган беморлар сони 128 кишига етди.

Хоразм вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 16 апрель куни бир нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Бемор вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Соғайган 33 ёшли бемор жорий йил 22 март куни чартер рейс орқали Россиядан Хоразмга келган ва карантинга олинган эди. Унда коронавирус инфекцияси аниқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Ҳозирга қадар мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 128 нафарга етди.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top