19:12 / 17.04.2020
23784
Британиялик олимлар коронавируснинг анча олдин пайдо бўлганини таъкидлашмоқда

Коронавирус Хитойда 2019 йил сентябрь ойида пайдо бўлди ва Уҳан шаҳрининг бунга алоқаси йўқ, деб ҳисобламоқда Кембриж университети олимлари.

Фото: Shutterstock

17 апрель куни South China Morning Post нашри Кембриж университети тадқиқотига эътибор қаратди. Британиялик олимлар фикрига кўра, коронавирус эпидемиясининг хуружи декабрдан ҳам аввалроқ, сентябрь ойида бошланган. Вирус 13 сентябрь ва 7 декабрь оралиғида пайдо бўлган. Аввалроқ унинг Уҳан шаҳридаги денгиз маҳсулотлари бозоридан тарқалгани айтилган эди. Тадқиқотчилар эса уни Хитойнинг жанубида пайдо бўлганини тахмин қилишмоқда.

Вирус инсониятга ҳужум қилиб, эпидемия тусини олгунча анча вақт давомида пайт пойлаган. Кембриж университетининг ирсиятшунос олими Питер Фостер бу борада шундай деди: 

«Вирус инсон учун қулай бўлган шаклга кириш учун бир неча ой давомида мутациялашган. Олдин кўршапалак ёки бошқа ҳайвон ёки инсон вужудида бир неча ойлар давомида яширинган, ҳеч кимга юқмаган».

Буни аниқлаш учун тадқиқотчилар гуруҳи вируснинг кўплаб штаммларини таҳлил қилиб, математик алгоритмдан фойдаланишган. У генлар мутацияси даврида организмларнинг глобал ҳаракати картасини тузиш имконини берган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top