23:14 / 17.04.2020
54933
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 1400дан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 15 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 17 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1405 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни Тошкентда тасдиқланганди.

Ўтган вақт мобайнида вирус бутун республика ҳудуди бўйлаб тарқалди. 17 апрель куни зарарланиш ҳолатлари сони 56тага ошди.

Шу вақтгача 156 киши касалликдан соғайди, 4 киши вафот этди.

Top