23:13 / 18.04.2020
47658
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 1500га яқинлашди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 21 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 18 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1490 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни Тошкентда тасдиқланганди.

Ўтган вақт мобайнида вирус бутун республика ҳудуди бўйлаб тарқалди. 18 апрель куни зарарланиш ҳолатлари сони 85тага ошди.

Шу вақтгача 194 киши касалликдан соғайди, 5 киши вафот этди.

Top