14:04 / 21.04.2020
25014
«Ўзбекистон коронавирус бўйича ҳар қандай сценарийга тайёр» – штаб аъзоси

Коронавирусга қарши кураш бўйича республика махсус комиссияси вирус тарқалиши билан боғлиқ воқеалар ривожининг барча эҳтимолий вариантларига тайёргарлик кўрмоқда 

Фото: «Ўзбекистон 24»

Ўзбекистон коронавирус бўйича вазиятнинг ҳар қандай сценарийсига тайёр. Бу ҳақида коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқиловга асосланиб, Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Ҳабибулла Оқиловга кўра, вирус билан касалланганлар учун биринчи, иккинчи ва учинчи тартибли даволаш ўринлари етарли даражада яратилган. Дори-дармон, дезинфекция, тиббий ҳимоя воситалари захираси етарли.

“Вирус билан касалланганларни даволаш учун тиббий персонал тайёрланмоқда. Барча ихтисосликдаги шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимлари учун оммавий равишда онлайн ўқитиш олиб борилмоқда. Улар коронавирус пандемияси шароитида ишлаш кўникмалари бўйича тайёрланмоқда”, деди штаб аъзоси 21 апрель куни ўтказилган брифингда.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top