19:11 / 23.04.2020
44980
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 1735тага етди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 19 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди

«2020 йил 23 апрель соат 19:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1735 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни Тошкентда тасдиқланганди.

22 апрель куни зарарланиш ҳолатлари сони 38тага ошди, 93 бемор соғайди, бир киши вафот этди.

Касаллик тарқалишни бошлагандан буён жами 503 киши касалликдан соғайди, 7 киши вафот этди.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top