22:47 / 23.04.2020
43326
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 1758тага етди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 23 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди

«2020 йил 23 апрель соат 22:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1758 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни Тошкентда тасдиқланганди. Ўтган вақт давомида касаллик республиканинг бутун ҳудудига тарқалди.

Сўнгги кунларда касалликдан соғайганлар сони янги зарарланиш ҳолатларидан оша бошлади.

21 апрель куни 51, 22 апрель куни 38, бугун эса 42 нафар кишида касаллик аниқланган.

Бу кунларда мос равишда 96, 93 ва 111 нафардан беморлар тузалди.

Касаллик тарқалишни бошлагандан буён жами 561 киши касалликдан соғайди, 7 киши вафот этди.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top