07:20 / 24.04.2020
1879
ОАВ: Борис Жонсон 27 апрелдан ишга қайтишни режалаштирмоқда 

Британия бош вазири, коронавирусга чалингандан кейин соғлиғини тиклаётган Борис Жонсон 27 апрелдан ўз мажбуриятларини бажаришга қайтмоқчи.

Фото: Carl Court/Getty Images

Бу ҳақда Daily Telegraph нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, Жонсон жорий ишлардан хабардор бўлиш учун ўз ёрдамчиларига кейинги ҳафтада вазирлар билан яккама-якка учрашувлар ташкиллаштириш вазифасини топширган.

Нашрнинг маълум қилишича, бош вазир секин-аста ишчи ритмга қайтмоқда: у деярли ҳар кун унинг лавозимини вақтинчалик эгаллаб турган ташқи ишлар вазири Доминик Рааб билан мулоқот қилмоқда, маслаҳатчилари билан йиғилишлар ўтказмоқда ва ҳужжатлар билан танишмоқда.

Жонсонга Лондондаги шифохонада бир ҳафталик даволаш курсидан ўтгандан кейин 12 апрелда уйига жавоб берилган. Айни вақтда сиёсатчи Лондон яқинидаги Чекерс қароргоҳида ўз саломатлигини тикламоқда.

Top