23:45 / 24.04.2020
48496
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 1800дан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 26 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.

"2020 йил 24 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1804 нафарни ташкил қилмоқда", дейилади вазирлик хабарида.

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни Тошкентда тасдиқланганди. Ўтган вақт давомида касаллик республиканинг бутун ҳудудига тарқалди.

Сўнгги кунларда касалликдан соғайганлар сони янги зарарланиш ҳолатларидан оша бошлади.

21 апрель куни 51, 22 апрель куни 38, 23 апрелда 42, бугун эса 46 нафар кишида касаллик аниқланган.

Бу кунларда мос равишда 96, 93, 111 ва 60 нафардан беморлар тузалди.

Вирус тарқалишни бошлагандан буён жами 621 киши соғайди, 8 киши вафот этди.

Top